Daily Archives: April 18, 2012

Диққат, янги рукн: “Мустақиллик мулозимлари”


Азиз Ватандошлар!

Кейинги ҳафтада интернет нашримизга кирувчилар сони кескин суръатлар билан ошиб кетди.

Бунга эҳтимол “Жилов қўлингиздами, Ислом ака?” ҳамда “Ўзбекистон Президентига мактублар” номли мақолаларимиз ва улар асносида мухолифатнинг энг ўқимишли ва машҳур сайти “Ўзнюс.нет” да эълон қилинган муносабат сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.

Биз бундан кейин ҳам дунё ўзбеклари кўнглида чўкиб ётган Ватан ва мамлакат, миллат дарди билан боғлиқ муаммоларни ёритишда давом этаверамиз.

Бугундан эътиборан эса нашримизда “Мустақиллик мулозимлари” номли янги рукн очишга қарор қилдик.

Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбарлигига келганига ҳам 23 йил бўлиб қолди.
Read the rest of this entry

Hillary Clinton Drinking & dancing


НАҚШБАНД, КУБРО ВА ТАРИҚАТ ДЕМОКРАТИЯСИ


Карим Баҳриев

ТАСАВВУФНИ АНГЛАШ ЙЎЛИДАГИ БАҲОЛИ ҚУДРАТ УРИНИШЛАР

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим!

«Қўрқсанг – айтма, айтсанг – қўрқма», – деганлар авлиё-анбиёлар.

Рост айтсак, Аллоҳнинг мадади биландир.

Хато қилсак, биродарларимиз кечирсинлар. Кечирмасалар, Аллоҳ кечирсин. Аллоҳ кечиргувчидир. Аллоҳ меҳрибондир. Аллоҳ раҳмлидир.

Чун нест зи ҳар чи нест жуз бод ба даст,
Чун ҳаст ба ҳар чи ҳаст нуқсону шикаст.
Пиндор, ки ҳаст ҳар чи дар олам нест,
Ангор, ки нест ҳар чи дар олам ҳаст.
Нажмиддин Кубро (Н. Комилов, «Тасаввуф», 2-китоб, 186-бет)
Read the rest of this entry

Карим Баҳриев тўқиган, тўплаган ва суянадиган ҳикматлар…


ҲИКМАТЛАР

Блез ПАСКАЛЬ

«БИР ИНСОН ҲАМ КОИНОТДАН ЮКСАКРОҚ…»
(«Мулоҳазалар» китобидан)

Фаранг файласуфи Блез Паскаль (1625-1662), ўзи мустақил ўқиб-ўрганган Ларошфукодан фарқли ўлароқ, изчил ва ҳар томонлама таҳсил олган.

Аслида математик ва физик бўлган Паскаль мулоҳазакор Декарт таьсирида янсенизм фалсафий-диний оқимига қўшилади.

Маьнавий такомил ва покликка интилиш, вужуд ожизлиги ва руҳ қудрати – файласуфни қийнаган ўйлардир.

«Инсон ўз ожизлигини англаши билан буюкдир», – дейди у.

Инсоннинг Коинотдаги ўрнини англашга уринган Паскальнинг «Мулоҳазалар» китобида унинг жасур ва ҳазин овози, фожиавий ҳайроналик ва ҳақиқатни излаш заҳмати сезилиб туради. Read the rest of this entry

МИЛЛАТ ХАЁЛЛАРИ…


Карим Баҳриев

Ватан. Халқ. Миллат. Инсон. Имон. Тил. Тарих. Қадр…

Шукурки, юртимиз мустақил бўлди. Одамият асрлар бўйи такомиллаштириб, суяб-суяниб келган тамойиллар яна қаддини тиклай бошлади, муқаддас китоблардан зулмат йилларининг чанги артилмоқда, бурро тиллар ҳадиксиз она тилида сўзламоқда, лазиз тушунчалар асл маъносига қайтмоқда

Ватан. Исломнинг асоси — Имон, Имоннинг намоёни Ватанни севмоқдир.
Зеро: “Ватанни севмоқ — имондан”, деган сўз Пайғамбар лутфидир.
Read the rest of this entry

НОН. ИМОН. ИНСОН.


Карим Баҳриев

Маданиятимиз тақдири ҳақида мулоҳазалар

МЕНИНГ РИВОЯТИМ: Узун кечаларда айвонга чиқиб олис юлдузларга термулганимда: “Шу милтир юлдузлардан нарида нима бор экан?” — деб ўйлардим. Балким яна юлдузлар бордир. У юлдузларнинг ортида-чи? Нима бор экан? Энди биламан — қоронғулик бор, чексиз-тубсиз зулмат бор…

Қоронғулик излаб, юлдузлардан нарига бориш шарт эмас — уйингиздаги чироқни ўчирсангиз, бас, ҳаммаёқ зим-зиё бўлади, дарҳол зулмат етиб келади чироқлари ўчган юртларга.

Улуғ файласуф Умар Ҳайём биздан ҳам олдин ер бор эди, биздан кейин ҳам қолади, деган экан. Менга туюладики, дунё улкан бир қабристондир, ахир минг йиллар бўйи одамларни ерга кўмганлар, бугун ҳам кўммоқдалар, эртага яна кўплаб кўмадилар…

Заминда одамзод суяклари бир неча қатлам бўлса керак. Read the rest of this entry

“ТОЖ КЎП ДАРДИ САР БЕРУР БИЗГА…”


Карим Баҳриев

Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг ҳаёти тафсилотлари бугун афсона ва ривоятлар аро чулғаниб кетгандир. Бул асотирона ҳикоятларда дўстнинг дили қанчалик, душман “тили” нечоғлик хизмат этган, ёлғиз Худога аён.

Биздай замон чаласавод айлаган шогирдлари учун ҳазратнинг чеккан мислсиз азоблари ва лаҳзалик қувончларини имкон қадар онгламоқ учун ягона “далил” — ул зотнинг асарларидир.

Ҳазрат Навоий ижоди қудратли офтобдурки, дунё водийсининг қай буржида, қай ҳолида бўлсангиз-да, ундан паноҳ топа оласиз.

Камина миллат вакили бўлиб, салтанатнинг бир четига аралашиб қолғонимиз боис, чигал хаёлларимизга нур истаб ғазалларга ошно тутинаман, қийналган лаҳзаларда маслаҳат умидвор бўламан. Read the rest of this entry

ТУРКИСТОН ТАФАККУРИ


Карим Баҳриев

Дунё надур? У қайдан, қачон бошланган? Қачон тугайди? Олис юлдузарнинг ортида нима бор?.. Инсон борлиқни онглагунча йўқликка эврилар… Бироқ онгламоқ сафарини қўймас.

Аждодларимиз ҳам оламни билмоққа кўп уринганлар. Халқ баётидаги бу оғриқли, оний умр надоматига йўғрилган сатрлар ҳам бунга мисолдир:

Сув келар… оқар кетар,
Тоғ-тошни йиқар кетар,
Дунё бир деразадир —
Ҳар келган боқар кетар…

Одам олам кўркига термулиб, сувларидан ҳўплаб, нурларида исиниб шошиб ўтиб кетар экан, унинг узундир-қисқадир йўли бор, йўлдошлари бор, маслаги ва маслакдошлари бор, миллати ва миллатдошлари бор. Read the rest of this entry

ДЕМОКРАТИЯ ВА “ТЎРТИНЧИ ҲОКИМИЯТ”


Карим Баҳриев

Америка Юристлар Ассоциацияси уюштирган семинардаги маърўза матни

9 – 11 июнь, 1998 йил

Агар менга ҳукумат бўлсину газеталар бўлмасин ёки газеталар бўлсину ҳукумат бўлмасин – бирини танланг дейишса, мен ҳеч иккиланмасдан ҳукумат бўлмаса ҳам газеталар бўлиши керак, деган бўлардим.
Томас ЖЕФЕРСОН

Бенито Муссолинидан дастурхон устида ўғли сўраган экан: “Ота, сизни ҳамма фашизм назариётчиси, дейди. Айтинг-чи, қисқа ва лўнда айтганда фашизм ўзи нима?”

Кайфияти йўқ пайти эканми, дуче жавоб ўрнига ғазаб билан: “Овқатингни егину оғзингни юм!” — дебди. Зеро, шунинг ўзи энг лўнда жавобдир, фашизмнинг мухтасар изоҳидир.

Демократик тузум эса халқининг оғзини беркитмайди, аксинча, ундан фикр ва қувват олади. Read the rest of this entry