Daily Archives: April 20, 2012

Рустам Усманов арифметикаси: Ўн тўрт плюс беш


Рустам Усманов. Оилавий архивдан олинган фотосурат

Жорий йилнинг февраль ойи бошида иқтисодий жиноятлар учун қамоқ жазосини ўтаётган таниқли тадбиркор Рустам Усманов қўшимчасига беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шундай қилиб, 1998 йилда 14 йилга кесилган собиқ банкир “режимни бузгани” учун турманинг ўзида Жиноят кодексининг тегишли моддасида кўзда тутилган энг катта жазога тортилди.

Умуман олганда, Рустам Усманов биринчи бор президент Ислом Каримов Ўзбекистонда XX асрнинг 90-чи йиллари ўртасида ўрнатган режимни бузгани учун турмага ўтирганди.

“Фарғона” ахборот агентлигига маълум бўлишича, жорий йилнинг февраль ойи бошида иқтисодий жиноятлари учун қамоқ жазосини ўтаётган таниқли тадбиркор Рустам Усманов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 221 моддаси бўйича (“Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик”) яна беш йилга озодликдан маҳрум этилди.
Read the rest of this entry

Ўзбекистон Президентига мактублар (1)


Исмат Хушев

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!

Тақдир ва насиба экан, мана тўрт беш йилдан бўён Сизсиз ва Сизнинг меҳрингизсиз Ўзбекистондан олис бир диёрда яшаб юрибман.

Ўтган бу йиллар давомида хорижнинг тинч ва осуда, ҳур ва озод гўшаларида яшаб, Ўзбекистонда ўтган мулозимлик кунларимни қайта ва қайта таҳлил этишга, йўл қўйган хато ва камчиликларни аниқлашга уриндим.

Яширмайман, Сиз берган раҳбарлик салоҳиятини сақлаб қололмаганим учун кўпроқ ўзим ва қуюшқонга сиғмас ҳатти-ҳаракатларим айбдор эканини аллақачон англаб етганман.

Бу ва бошқа гуноҳларим, армон ва изтиробларим ҳақида “Оқланмаган ишонч қиссаси” номли хотиралар китобида баҳоли қудрат баён этишга ҳаракат қилаяпман. Read the rest of this entry

Оқланмаган ишонч қиссаси (1-11)


Исмат Хушев, Канада.
UzbekDunyo@hotmail.com

(ёки “Президент эркаси”нинг хотиралари)

Биринчи китоб. 11-боб.

Умри – сaбoқ, дaрслигигa гумoн йўқ,
Мубoҳaсa, бaҳслигигa гумoн йўқ.
Тaрихий шaхс эмaсдир-у вa лекин,
Исмaтжoннинг шaхслигигa гумoн йўқ.

(Mуҳаммад РAҲМOН)

(Суратда: Исмат Хушев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан).

ЧЕЧЕНЛАР ЭМАС, ЎЗИМИЗ АЙБДОРМИ3…
(ёки бир ярим йиллик ҳарбий хизмат ҳақида)

Роcтов-Дон шаҳридаги Шимолий Кавказ ҳарбий округининг қурилиш батальонига тушиб қолдим. “Стройбат” дейишарди. Биз тушган бўлинмада cакcонтача ўзбек йигитлари бор экан: улар Қаршидан ва бошқа жойлардан келишганди.

Орамизда фaқат икки нафар чечен йигити бор эди. Йигирма-ўттизтача ўрислар ҳaм хизмат қиларди. Моcква универcитетини битирганимни эшитиб, кўпчилик ҳайрон бўларди.

Тажрибаcиз cолдатлар икки-уч ой давомида карантин муддатини ўташлари лозим экан.

Бизни ҳap куни қурилишларга олиб боришади, югуртиришади, ҳyдa-беҳуда ётқизиб¬-турғизишади, ер тепиниб шахдам қадам ташлаб юришга, гоҳида эса бир жойда узоқ депсиниб туришга мажбур қилишади.
Read the rest of this entry

Мюррей: “Лондон Гулнора Каримова элчи бўлиб келишига рози бўлмаган”


Британия матбуотида бот-бот чоп қилинаётган мақолалар ва маҳаллий таҳлилчиларга кўра, охирги вақтда Британия ҳукумати аъзолари Ўзбекистонга тез-тез сафар қилиб туришибди, бироқ айнан қандай масалалар ҳақида ўзаро келишилаётгани сир тутилмоқда.

Бир ҳафта аввал Британия ҳукуматининг нуфузли аъзоси, иқтидордаги консерваторлар партияси раисдоши Баронесса Варси Ўзбекистонга уч кунлик сафарини якунлаган.

Тошкентда Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов ва Иқтисод Вазири Галина Саидовалар билан учрашган Варси хоним ўз музокаралари борасида Би-би-си билан суҳбатлашишдан бош тортди.

Ундан аввалроқ, 28 февралда Британия Мудофаа Вазири Филип Ҳаммонд Тошкентга сафар қилди. Бироқ бу сафарнинг ҳам тафсилотлари очиқланмади. Read the rest of this entry

Цитаты и афоризмы от Карима Бахриева


Строгость узбекских законов смягчается необязательностью их выполнения.

Пешеход всегда прав. Пока жив.

Президент призван следить за порядком. Беспорядки его не интересуют.

Если у тебя нет женщины, значит, у кого-то их две.

Оптимизм – это недостаток информации!

Люди готовы завидовать даже красивым похоронам

Начальник – такой же человек, как все остальные. Только он об этом не знает.

Воздух не замечаешь, пока его не испортят…

Количество дураков растет, а вот качество падает.

Жизнь легче, чем кажется: нужно всего лишь принять
невозможное, обходиться без необходимого, и выносить невыносимое.
Read the rest of this entry

Карим Баҳриев тўқиган, тўплаган ва суянадиган ҳикматлар…


ҲИКМАТНОМА

ДОНИШМАНДЛАР ПУЛ ҲАҚИДА

Пули борлар пулни сарф қилади, пули йўқлар уни иқтисод қилади.
(Веселин Георгиев)

Пул йўқолса, урушлар ҳам тугайди.
(Квинтилиан)

Пул – зарб этилган озодлик.
(Федор Достоевский)

Пулга эгалик – озод қилади, пулга қуллик – адо этади.
(Мирак Иҳраб)
Read the rest of this entry

Бугун Отабек Тошев туғилган кун!


Исмат Хушев

“Оқланмаган ишонч қиссаси” китобини “Янги дунё” сайтида эълон қилиш асносида жуда кўплаб мухлис ва дўстлар орттирганман.

Отабек ана шулардан бири. Китобдаги Қашқадарё ва Китобга оид хотираларимни ўқиб, у менга ҳар гал ўзининг илиқ ва самимий фикрларини билдириб турди.

Айтиш мумкинки, унинг фикрлари бошқаларникига ўхшамайди. У сиёсат ва ҳаётнинг ўткинчи ва шафқатсиз эканини яхши тушунадиган зукко йигит.

Мен бугун тақдир тақозоси билан Қашқадарёнинг Китоб тарафларидан олис Европанинг энг гўзал ва ривожланган шаҳарларидан бирида оиласи ва фарзандлари билан умргузаронлик қилаётган дўстимни туғилган куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Отабек! Ўзингиз хатларингизнинг бирида ёзганингиздек, Самарқанд тоғидан ўтиб, Китобга кираверишдаги “Минг чинор” ресторанида эрта бир кун дўсту биродарлар билан бир пиёла чой атрофида суҳбатлашиб, тандир гўшти ейиш бизга насиб этсин, илоҳим!

“Дунё ўзбеклари”га Андижондан юборилган шеър…


Суҳайлий (Қоражон Қодиров)

НАМОЗХОНЛАР.

Ажаб тақводор бўлур жумлаи намозхонлар,
Чунки улар барчаси мўмину мусулмонлар.

Ҳар бири ҳам исломда бағоят эътиқодли,
Шу боиским қалбида покдур нури иймонлар.

Кўплари ҳажга бориб, тавоф қилиб келурлар,
Тавоф қилганлар бари алломаи замонлар.

Эътиқоди мустаҳкам, исломда садоқатли,
Инсонларнинг барчаси бўлсинлар соғ-омонлар!

Балки намозҳонларнинг орасида ҳам бордир,
Гоҳ иймони суст бўлган баъзи феъли ёмонлар.
Read the rest of this entry